Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Импорт қилинадиган айрим спорт товарларига божхона имтиёзи берилади
Хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, спорт-таълим муассасаси томонидан олиб кириладиган спорт кийимлари, экипировкалари, оёқ кийимлари, спорт анжомлари, жиҳозлари ҳамда ускуналарини олиб киришда божхона божидан озод этиш кўзда тутилмоқда.
Бу имтиёзлар белгиланган тартибда шакллантирилган рўйхат асосида импорт қилинадиган товарларнинг 50 фоизига нисбатан берилади. “Божхона кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, Божхона кодексининг 297-моддаси иккинчи қисми 15-банд билан тўлдирилиб, имтиёзлар акс этмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жисмоний тарбия ва спорт соҳасида таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини ривожлантиришга, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларни тайёрлашда давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини, шунингдек, спорт-таълим муассасалари учун шарт-шароитлар яратилишига хизмат қилади.
Мавзуга оид
15:24 / 01.07.2026
Ўзбекистонда бензин нархи рекорд даражада қимматлашди. Сабаб нима?
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
10:40 / 27.06.2026
Авиаёнилғи тақчиллиги: Россия импортни кескин кўпайтирди
09:30 / 27.06.2026