Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Садир Жапаров «Тентак Макс» услубидаги автомобилда сайр қилди
Қирғизистон президенти машҳур фильм қаҳрамонлари автомобилларига ўхшаш техникани синаб кўрди.
1 июль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров MadWay Rally халқаро лойиҳаси вакиллари билан учрашди. Пойга 24 июндан 1 июлгача Қирғизистонда ўтказилди.
Президент маъмурияти Жапаровнинг апокалипсисдан кейинги давр ҳақидаги Mad Max: Fury Road («Тентак Макс: шиддатли йўл») машҳур фильмидан илҳомланган ҳолда ясалган машиналардан бирини бошқараётгани акс этган видеони эълон қилди.
«Тентак Макс: шиддатли йўл» фильми австралиялик режиссёр Жорж Миллер томонидан суратга олинган ва 2015 йилда экранларга чиққан. У жуда кўп халқаро совринларга муносиб кўрилган, жумладан 6 та «Оскар»га сазовор бўлган.


Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026