Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla’нинг Model S ва Model Х электромобиллари Хитойда 6200 долларгача арзонлади
Июнь ойи аввалидан бошлаб Tesla расман Model S ва Model Х электромобилларининг барча версиялари нархларининг пасайиши ҳақида маълум қилганди. Таъкидланишича, нархлар 4,5 фоиз атрофида тушади. Комплектацияларга қараб 4 825 доллардан 6204 долларгача нархлар арзонлайди.
Model S ва Model Х моделларини 2023 йилнинг март ойидан бошлаб Хитойга етказиб бериш бошланганди. Шанхайдаги Tesla Giga заводида ушбу моделлар ишлаб чиқарилмайди. Хитойдаги заводда фақат Model Y кроссовери ва Model 3 седани ишлаб чиқарилади холос.
Model S электромобилининг икки моторлисини эндиликда 106 690 долларга харид қилиш мумкин. Model Хʼнинг 3 та мустақил двигателлисини харид қилиш истагидалар эса 136 330 доллар тўлашига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, Tesla Хитойдаги «нарх-наво жанги» сабаб Model Y ва Model 3 моделлари нархини 2023 йил бошидаёқ туширишга мажбур бўлганди.
Маълумот учун, Tesla май ойида 77 695 та Хитойда ишлаб чиқарилган моделларини сотди. 42 805 та электромобиль Хитой ички бозорига сотилган, 35 187 таси эса экспорт қилинган.
Мавзуга оид
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
07:48 / 24.05.2026