Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш тартиби маълум қилинди
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга санитария мақсадларида, шунингдек, бино, иншоот ва коммуникацияларни қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолатларда йўл қўйилади.
Фото: Kun.uz
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, дарахтлар ва буталарни кесиш тўлов асосида амалга оширилади, санитария мақсадида кесиш ҳоллари бундан мустасно.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома бериш (олиш) Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 22 февралдаги қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Бунда Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари юридик ва жисмоний шахслар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим этилган аризани кўриб чиқиш муддати давомида:
– ҳужжатларни текширади;
– заруратга кўра бошқа давлат органларида мавжуд, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни «Лицензия» АТ орқали мустақил равишда олади;
– дарахтлар ва буталар ҳолатини жойига чиқиб ўрганади;
– дарахтлар ва буталарни кесиш бўйича жамоатчилик эшитувини амалга оширади ва унинг хулосасини шакллантиради;
– дарахтлар ва буталарни сақлаб қолиш имкониятларини, шу жумладан, кўчириб ўтказиш масаласини кўриб чиқади ҳамда кўчириб ўтказиладиган дарахтлар ва буталарнинг сони, тури, муддатлари ва кўчириш жойини аниқлайди;
– сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган тақдирда, кесилиши лозим бўлган дарахтлар ва буталар сонини белгилайди ҳамда компенсациявий экиладиган дарахтлар ва буталарнинг сони, тури ҳамда экиш муддати ва жойини аниқлайди.
Юридик ва жисмоний шахсларга ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесилган дарахт ва буталардан кам бўлмаган йирик ўлчамли (дарахт – 5 йиллик, бута – 3 йиллик) кўчатни экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш бўйича қўшимча мажбурият юклатилади.
Дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш ишлари Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачилари томонидан амалга оширилади.
Санитария мақсадида дарахтлар ва буталарни кесиш:
– қуриётган ёки қуриб қолган;
– декоратив хусусиятини йўқотиш натижасида ҳовли, кўча ва бошқа жамоат жойларининг кўринишини бузиб турган;
– касалликка чалинган;
– касаллик тарқатувчи ҳайвонлар ва ҳашаротларнинг манбаига айланган;
– одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган ҳолатларда амалга оширилади.
Санитария мақсадида дарахтлар ва буталарни кесиш:
– шаҳарлар ва туманлар марказидаги кўчаларда ҳамда захира ерларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
– маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп квартирали уйлар оралиғи ва атрофида, шу жумладан, кўчалар ва бошқа аҳоли пунктларида — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, шунингдек, жисмоний шахсларнинг мурожаатига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
– ташкилотларнинг ҳудудларида — ер эгалари;
– умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида — Автомобиль йўллари қўмитасининг ташкилотлари;
– умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ташкилотлари;
– дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида — тегишлилиги бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти ва сув хўжалиги органлари;
– фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари томонидан амалга оширилади.
Кесиш, буташ ва кўчириб ўтказиш ишларида ҳосил бўлган чиқиндиларнинг (шох-шабба, барглар ва бошқа кесиш ишлари қолдиқлари) олиб чиқиб кетилиши, шунингдек, бузилган ерларнинг қайта тикланиши ушбу ишларни амалга оширган масъуллар томонидан бир сутка давомида таъминланиши шарт.
Мавзуга оид
15:11 / 26.03.2025
Тошкентга 6 мингга яқин чиқинди қутилари етишмайди — Экология бошқармаси
10:01 / 17.03.2025
2024 йил халқаро рейтингда Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича 19-ўринни эгаллади
10:04 / 16.03.2025
Тошкентда мингдан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилаётгани аниқланди
21:27 / 12.03.2025