2024 йилги халқаро ҳаво сифати ҳисоботи эълон қилинди. Йиллик ҳисобда энг ифлосланиш юқори ҳудуд Африканинг Чад давлати бўлган, кейинги ўринларни Бангладеш ва Покистон эгаллаган. Ҳудудларда PM2,5 мос равишда 91,8, 78,0 ва 73,7 мкг/м3ни ташкил қилган. Ўзбекистон рейтингда 19-ўринда турибди, ифлосланиш кўрсаткичи –31,4 мкг/м3. Ўзбекистон 2023 йилда рейтингда 23-ўринни қайд этилганди.
Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон 6-ўринда 46,3 мкг/м3, 26-ўринда Туркманистон – 26,5 41 мкг/м3, Қирғизистон – 21,1 мкг/м3 ва 71 ўринда Қозоғистон – 15,1 мкг/м3 ни қайд этган.


Дунё бўйлаб фақат 12 давлат ЖССТ тавсия қилган PM2,5 меъёридан паст кўрсаткични кўрсатган. Булар Лотин Америкаси, Кариб ва Океания ҳудудлари.
Африка, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари дунёдаги энг ифлос ҳаволи ҳудудлардан бири саналган. Африкада ҳавони мониторинг қилиш ускунлари кўпаяётганига қарамасдан, маълумотларни давомий, узмасдан олиб туриш имконсизлигича қолмоқда. Ғарбий Осиё давлатларида ҳам кўпроқ янги мониторинг ускуналарига эҳтиёж бор. Маълумотлар етишмаслиги билан боғлиқ асосий бўшлиқлар Афғонистон, Эрон ва Уммонда кузатиляпти.

Ҳисобот PM2,5 концентрацияси бўйича 138 мамлакатнинг 8954 та шаҳри ва ҳудудларидан йиғилган маълумотларга таянган. 2023 йилдагидан фарқли равишда 2024 йилги рейтингга 10 янги мамлакат ва ҳудуд қўшилган. Маълумотлар 40 мингдан ортиқ доимий ҳаво мониторинг станциялари ва паст нархли сенсорлардан тўпланган. PM2,5 концентрацияси ЖССТ тавсия қилган йиллик PM2,5 меъёри – 5 мкг/м3 га таяниб ҳисобланган. Ҳисобот IQAir платформасининг реал вақтдаги онлайн мониторинг маълумотларини ўз ичига олади.

Ҳисоботга кўра, дунёнинг 99 фоиз аҳолиси ЖССТ тасвия қилган ҳаво сифатига мос ҳудудларда яшамайди. Ҳаво ифлосланишига ўлимлар учун 2-йирик сабаб сифатида қаралади. Шунингдек, у 5 ёшгача бўлган болалар ўлими учун ҳам 2-асосий хавф. 2021 йилнинг ўзида 8,1 миллион ўлимга ҳаво ифлосланиши ва унинг 58 фоизига PM2,5 заҳарли заррачаси сабаб бўлган. БМТ тоза ҳаводан нафас олиш умумжаҳон инсон ҳуқуқи деб эълон қилган.
















