Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент давлат юридик университети лицейи битирувчилари университетга имтиҳонсиз қабул қилинади
Лицей битирувчиларига тўлов-контракт асосида, квотадан ташқари университет белгилайдиган ўринлар ажратилади.
Қонунчиликка кўра, ТДЮУ қошидаги лицей битирувчилари университетга имтиҳонсиз, суҳбат асосида қабул қилинади. Бу ҳақда «Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом»да белгиланган.
Қайд қилинишича, лицей битирувчиларига тўлов-контракт асосида, квотадан ташқари университет белгилайдиган ўринлар ажратилади. Бунинг учун талабгорлар суҳбатдан ўтиб, тавсияномага эга бўлиши керак.
Суҳбатга талабгор битирувчилар учун махсус комиссия тузилади. Битирувчилар тавсиянома олиш учун ҳар йили 20 июнгача ариза билан мурожаат қилиши керак. Бунинг учун абитуриент камида 4 баҳога ўқиши, B2 даражадаги чет тили сертификатига эга бўлиши, лицей ҳаётида фаол бўлиши керак.
Комиссия талабгорларнинг ҳужжатлари кўриб чиқиб, суҳбат белгилайди. Суҳбат натижасига қараб тавсиянома бериш масаласи кўриб чиқилади.
Тавсияномага эга абитуриентлар билан яна бир марта Тошкент давлат юридик университетида ташкил этилган комиссия якка тартибда суҳбат ўтказади. Абитуриентлар суҳбатда тўплаган балл асосида ўқишга қабул қилинади.
Мавзуга оид
09:26 / 28.11.2025
ТДЮУда 3 йиллик махсус дастур ва ҳуқуқ фанидан сертификат жорий этилади
18:20 / 27.11.2025
Юридик университетда клиник ва дуал таълим тизими жорий этилади
10:48 / 19.06.2025
Юридик лицейлар битирувчиларини ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди
19:23 / 23.12.2024