Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги истироҳат боғига ташриф буюрган шахсда гиёҳванд моддалар борлиги аниқланди
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Чилонзор туманида жойлашган кўнгилочар боғ ҳудудида патруллик қилиш чоғида чекаётган эркакни пайқаб қолган.
МГ хабарига кўра, ҳарбий хизматчиларнинг чекиш учун мўлжалланмаган жамоат жойларида чекишни тақиқлаш ҳақидаги огоҳлантиришига эркак ҳеч қандай муносабат билдирмаган. Шу билан бирга, тутун ҳиди ўзига хос бўлган.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари холислар иштирокида тинтув ўтказиш чоғида эркакдан кичик қоғоз ўрамини топиб, унинг ичида ўзига хос ҳидга эга яшил рангли кукунли модда борлигини аниқлаган.
Эркак қўлга олинган ва энг яқин ички ишлар бўлимига олиб келиниб, шахси аниқланганда 39 ёшли Я.A. экани маълум бўлган.
Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
23:36 / 29.04.2026