Украинадаги урушнинг 500-куни ўтди: Асосий хабарлар

  • 8 июл тонгида Россия қўшини Лиманни ўққа тутди — бу Донецк областининг Краматорск районидаги шаҳар. Ҳудудий прокуратура хабарига кўра, шаҳарга кассетали ўқ-дорилар билан зарба берилган. Украина ҳукуматининг сўнгги маълумотларига кўра, тўққиз киши ҳалок бўлиб, 12 киши яраланган. Хусусий уй, дўкон ва бешта енгил машина шикастланган.
  • Урушнинг 500-куни муносабати билан Украина президенти Володимир Зеленский Змийний оролидан видеомурожаат йўллади. Бу ҳудудни Россия кенг кўламли урушнинг илк кунида эгаллаб олганди, аммо 2022 йил ёзида Украина томони орол устидан назоратни қайтариб олди. Мурожаатда Зеленский «Украина учун курашаётган барчага» миннатдорчилик билдирди. 
  • АҚШ Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб беришини эълон қилди. Украина мудофаа вазири Олексий Резников мамлакат улардан мамлакатнинг «фақат халқаро тан олинган ҳудудларини деоккупация қилишда ишлатилиши»ни ваъда қилди. Россия ТИВдагилар ҳисоблашича, АҚШнинг бу қарори «можарони максимал даражада чўзиш»га қаратилган. 
  • «Азовстал» мудофаасига раҳбарлик қилган беш командир Туркиядан Украинага қайтарилди. Кремл Анқара ва Киевни келишувни бузишда айблади. Россия ҳукумати асирларни алмашув шартига кўра, командирлар уруш охирига қадар Туркияда қолиши керак бўлганини эслатган.
  • Россия ва Беларусдан бўлган 500 нафардан ортиқ спортчилар Хитойнинг Ҳангчжоу шаҳридаги Осиё ўйинларида иштирок этади. Бу турнир уларга Париж Олимпиадасига йўлланма олиш имконини беради. Россия ва Беларусдан бўлган спортчилар мусобақаларда бетараф томон сифатида қатнашади, яъни миллий рамзларсиз. Уларнинг натижалари медаллар ҳисобига киритилмайди.

«Азов» командирларининг Украинага қайтиши

2022 йил майида «Азовстал» учун жанглардан кейин асир тушган ва сентябр ойида асирлар алмашинуви доирасида озод этилган, аммо Москва ва Киев келишувига кўра, кейинги ойларда Туркияда кузатув остида турган командирлар Туркиядан Украинага қайтарилди. Уларни ватанга Украина президенти Володимир Зеленский олиб қайтди. Унинг матбуот хизмати Туркия томони унга беш нафар ҳарбий хизматчини топшираётгани акс этган