Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йўловчи ташишдаги зарарни қоплаш учун 18 млрд сўм ажратилади
Тошкент шаҳар ҳокимияти «Тошшаҳартрансхизмат»га йўловчиларни ташиш давомида юзага келадиган зарарларни қоплаши учун маблағ ажратиш ҳақидаги қарорни қабул қилди.
Чекланган тарифлар бўйича йўловчиларни ташишдан юзага келган зарарни қоплаш юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими қарори қабул қилинди. Унга кўра, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга бунинг учун 18 млрд сўм ажратилади.
Мазкур маблағ республика бюджетидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган ссуда маблағлари ҳисобидан йўналтирилиши белгиланган.
Қарорда шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси 2023 йил пойтахт маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришларни амалга ошириши қайд этилган.
Маълумот учун, апрель ойида пойтахтда жамоат транспорти таркибининг ошгани ортидан ундан фойдаланувчи йўловчилар сони ошгани эълон қилинганди. Хусусан, 2023 май ойида автобуслар кунига ўртача 782 мингдан ортиқ йўловчи ташиган. Бу 2022 йилнинг худди шу даврига нисбатан 63 фоизга ортганини кўрсатади.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
17:13 / 29.04.2026
Тошкентда йўловчиларга қўпол муомала қилган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
00:03 / 13.04.2026