Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборган фермерлар жавобгарликка тортилди
Табиатга етказилган зарарнинг умумий миқдори 100 миллион сўмдан ошган.
Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг Қумқўрғон туманида ўтказган назорат тадбирлари давомида бир қанча фермер хўжаликларига тегишли далаларда ғалладан бўшаган ер майдонлари ёқиб юборилгани аниқланди.
Жумладан, «Б.Ф.» фермер хўжалигига қарашли ғалладан бўшаган 10 гектар ер майдони такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборилган. Шунингдек, «Ҳ.М.» фермер хўжалиги 10 гектар, «Э.Н.З.» фермер хўжалиги 5 гектар, «К.П.» фермер хўжалиги 10 гектар, «Э.Ҳ.» фермер хўжалиги 13 гектар, «З.Р.» фермер хўжалиги 7 гектар ер майдонини такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборган.
Барча ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси (Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик) 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Табиатга етказилган зарарнинг умумий миқдори 100 миллион сўмдан ошган.
Мавзуга оид
15:11 / 26.03.2025
Тошкентга 6 мингга яқин чиқинди қутилари етишмайди — Экология бошқармаси
10:01 / 17.03.2025
2024 йил халқаро рейтингда Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича 19-ўринни эгаллади
10:04 / 16.03.2025
Тошкентда мингдан ортиқ қуш ва чўл тошбақалари ноқонуний сотилаётгани аниқланди
21:27 / 12.03.2025