Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 12:59 / 15.07.2023
17264
1 дақиқада ўқилади
18 ёшга тўлмаганларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган ишлар рўйхати тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди.
Қуйидаги ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади, жумладан:
- кўмирни бойитиш аппаратчиси;
- қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси;
- ерости кон ишчиси;
- таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;
- қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси;
- олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
- иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар;
- нефт ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
- газ тақсимлаш станцияси оператори;
- тиббий препаратларни дозаловчи;
- тиббий маҳсулотларни тахловчи;
- юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
- гипсни қиздирувчи;
- асфалт-бетончи;
- новвой;
- хамир қорувчи;
- гўшт маҳсулотларини кесувчи;
- музқаймоқ тайёрловчи;
- наққош;
- йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири;
- тез тиббий ёрдам станцияларининг навбатчи тиббиёт ходими.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025