20:50 / 15.07.2023
6364

Туркия элчихонасида “Демократия ва миллий бирлик” куни муносабати билан хотирлаш маросими ўтказилди

Элчихона расмийлари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда Туркияда 2016 йил 15 июлда юз берган давлат тўнтаришига уриниш ва ушбу хиёнатга қаршилик вақтида ҳалок бўлган фуқаролар ёдга олинди.

Фото: Kun.uz

15 июль куни Тошкентдаги Туркия элчихонасида “Демократия ва миллий бирлик” куни муносабати билан хотирлаш маросими бўлиб ўтди.

Элчихона расмийлари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда Туркияда 2016 йил 15 июль куни юз берган давлат тўнтаришига уриниш ва ушбу хиёнатга қаршилик вақтида ҳалок бўлган фуқаролар ёдга олинди.

 

Манбаларга кўра, Туркия тарихидаги навбатдаги ҳарбий тўнтаришнинг олдини олиш учун президент Эрдўған чақириғи билан мамлакат бўйлаб юз минглаб одамлар кўчага чиққан. 253 нафар инсон ўзини ҳарбий техника олдига ташлаб ҳалок бўлган.

Хотира тадбирида “Демократия ва миллий бирлик куни” муносабати билан тайёрланган кўргазма ҳам намойиш этилди.

 

Хотирлаш тадбирлари Туркия бўйлаб кенг миқёсда ўтказилмоқда.

Top