Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кучли шамол Хоразм ва Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларини электрсиз қолдирди
Ноқулай об-ҳаво шароитида электр таъминотида узилишлар юз берди.
Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида кузатилётган ноқулай об-ҳаво (кучли шамол) оқибатида айрим ҳудудларда электр энергиясида узилишлар содир бўлмоқда.
Жумладан, Хоразм вилоятининг Урганч, Гурлан, Шовот, Боғот, Янгибозор, Қўшкўпир, Хонқа туманларида кучли шамол электр симёғочларини қулатган, уйларнинг томини учириб кетган, дарахтлар қулаб, электр тармоқларига зарар етказган. Оқибатда, электр энергияси таъминотида узилишлар юз берган.



Қайд қилинишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси бригадалари томонидан авария ҳолатларини бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида кучли шамол эсиши оқибатида айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилган. Шу сабабли, айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда. Кучли шамол эсиши тўхтагандан сўнг электр таъминоти тикланиши айтилмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026