Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилояти умумтаълим мактабларида прeзидeнт мактаблари тажрибаси жорий этилади
Вилоятни республика бўйича намунали ҳудудга айлантириш режалари баён қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Жиззах вилоятини республика бўйича намунали ҳудудга айлантириш режаларини баён қилди.
Бу ҳақда у Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, туман ҳокимлари, вазирликнинг вилоят бошқарма ва туман бўлими бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари иштирокида ўтган учрашувда айтган.
Жумладан:
- Вилоятнинг ҳар бир туманида 1 тадан, жами 13 та туманда иккинчи тил ва касбга ўргатишни жорий этиш;
- мактабгача таълим ташкилотларига эҳтиёж мавжуд бўлган ҳудудларда хусусий секторни жалб қилган ҳолда боғчалар ташкил этиш;
- мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва мактабдан ташқари таълимни сифатли ташкил этиш;
Қайд қилинишича, учрашувда Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар тажрибасини умумтаълим мактабларига олиб кириш борасида таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.
Бунда Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Зарбдор, Пахтакор, Бахмал туманларининг 9 та мактабида ўқувчиларнинг қобилияти ва танлови асосида (10-синфда ихтисослашув асосида ўқитиш) таълим жараёнлари жорий этилиши айтилди.
Мавзуга оид
08:47 / 16.05.2026
Кореяга ишчи визаси олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди
09:44 / 19.04.2026
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
16:30 / 30.03.2026
Жиззахда симёғоч қулаши оқибатида уч қорамол нобуд бўлди
08:53 / 18.03.2026