Жаҳон | 22:19 / 25.07.2023
10555
1 дақиқада ўқилади

Париж маъмурияти 100 йиллик танаффусдан кейин Сена дарёсида чўмилишга рухсат беради 

Илгари, ифлосланишнинг кучли даражаси туфайли чўмилиш тақиқланган эди. 

Фото: Shutterstock

Париж маъмурияти 100 йиллик танаффусдан кейин Сена дарёсида сузишга рухсат бермоқчи. Айни пайтда Франция пойтахтининг бош дарёси тубини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. 

Илгари Сенада сузиш кучли ифлосланиш сабабли тақиқланган ва бу тақиқ юз йил давомида амал қилган эди. Париж маъмурияти 2024 йилги ёзги Олимпиадага тайёргарлик доирасида дарёни тозалашга 1,4 млрд евро сарфлади. 

Ўйинлар дастурига кўра, Сенада Олимпия ва Паралимпия мусобақаларидан учтаси ўтказилиши режалаштирилган. Гап триатлон, марафон сузиш ва паратриатлон ҳақида бормоқда. Олимпиада тугагач, дарё қирғоғида очиқ ҳавода сузиш учун учта майдон очилади. 

«Одамлар Сенада сузаётган спортчиларни кўриб, дарёда чўмилиш хавфсиз эканини англайди ва бу жараёнга қўшилади. Бу бизнинг келажакка қўшган ҳиссамиз», деди Париж мэри ўринбосари Пиер Рабадан. 

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид