Ўзбекистон | 10:41 / 03.08.2023
4668
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентдан Россия шаҳарларига – оддий, ҳамёнбоп, осон!

Фото: Uzbekistan Airways

Бугунги кунда Uzbekistan Airways Тошкентдан Россиянинг Грозний, Нижний Новгород, Омск ва Иркутск каби шаҳарларига мунтазам парвозларни амалга оширмоқда. Таъкидлаш жоизки, барча йўналишлар сўнгги икки йил ичида очилди!

Тошкентдан Нижний Новгородга ҳафтасига икки марта парвоз қилиш мумкин, авиақатновлар ҳар сешанба ва шанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилади. Шунингдек, Тошкент – Иркутск – Тошкент йўналиши бўйича эса парвозлар ҳафтасига икки марта – душанба/сешанба ва шанба/якшанба кунлари (ортга қайтувчи рейслар кейинги кунга ўтади) бажарилади. Тошкент ва Омск ўртасидаги авиаташувлар эса ҳар ҳафта, яъни, якшанба кунлари амалга оширилади.

2023 йилнинг 26 июнидан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Грозний – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўйди. Тошкентдан Грознийга мунтазам рейслар душанба ва пайшанба кунлари, Грознийдан Тошкентга эса сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. 

Йўналишлар тармоғини кенгайтириш ва ўзбекистонликларнинг Россиянинг Узоқ Шарқ шаҳарлари йўналишларига бўлган қизиқишини инобатга олган ҳолда Uzbekistan Airways август ойининг иккинчи ярмида янги йўналиш – Тошкентдан Благовешченскка мунтазам авиақатновни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ушбу йўналишдаги рейслар ҳар ҳафта амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Uzbekistan Airways Узоқ Шарқ шаҳарларидан бири бўлган Владивостокка мунтазам рейсларни амалга ошириб келмоқда. Парвозлар ҳафтада икки марта - чоршанба ва якшанба кунлари бажарилади. 

Тошкентдан Россия Федерациясининг машҳур шаҳарларига Uzbekistan Airways билан саёҳат қилинг!

Реклама