Хивада Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади
Президентга спорт соҳасидаги вазифалар бўйича ахборот берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёевга спорт соҳасидаги йирик тадбирлар ва режалар ҳақида ахборот берилди.
Тақдимотда оммавий спорт, этноспорт ва гимнастикани ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Хусусан, «Беш ташаббус олимпиадаси»даги спорт турлари сонини 9 тадан 12 тагача кўпайтириш ҳамда илк бор ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида ҳам 5 та йўналишда ўтказиш таклиф қилинди.
Ҳар йили Наврўз байрами арафасида Сурхондарёда ўтказилаётган халқаро чавандозлар мусобақасини юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил қилиш мўлжалланмоқда. Яккакурашлар бўйича салоҳиятни тўғри йўналтириш мақсадида барча спорт мактабларида қўл жанги тўгаракларини очиш белгиланмоқда.
«Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига мувофиқ, 7-10 сентябрь кунлари Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш режалаштирилмоқда. Унинг доирасида халқ ўйинлари ва спорт мусобақалари, ҳунармандчилик кўргазмалари, қовун сайли, ош пишириш чемпионати, саҳналаштирилган дастурлар бўлиб ўтади.
Давлат раҳбари фестивалга юқори даражада тайёргарлик кўриш, иштирокчилар ва туристларга барча қулайликларни яратиш, Хива шаҳрида «Халқаро этнофестивал боғи»ни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Қайд қилинишича, Нукус, Самарқанд ва Фарғонада Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилмоқда. Улар ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаси ҳисобланади, битирувчиларга мураббий ва селекционер мутахассислиги бўйича диплом берилади. Ҳозирда марказлар учун бинолар қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳалар ишланмоқда. Мазкур спорт муассасалари 2024/25 ўқув йилидан фаолият бошлайди.
Давлат раҳбари бу марказларда спортчиларни тайёрлаш бўйича энг илғор услубларни жорий этиш, диетологияни ривожлантириш, ўқувчиларнинг қатновига қулайлик яратиш зарурлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ G7 ташаббуси доирасида Украинага яна 1 млрд евро тўлади
Жаҳон | 15:59
-
Фото: Шавкат Мирзиёев Москвадаги ҳарбий парадда иштирок этди
Ўзбекистон | 15:46
-
"Остона–Туркистон–Самарқанд" йўналишида янги авиaқатновлар йўлга қўйилди
Ўзбекистон | 15:18
-
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. Қурбонлар бор
Ўзбекистон | 14:57
Мавзуга оид

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди

00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди

20:19 / 24.12.2024