6 ойда илмий ва инновацион фаолиятга 1,3 млн доллар хорижий грант маблағлари жалб қилинди
Жорий ярим йилликда илмий ва инновацион фаолиятга 1,3 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий грант маблағлари жалб қилинди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш агентлиги маълумот берди.
Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 2023 йил I ярим йиллик даврида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг эҳтиёжлари ҳамда муаммоларининг ечимига қаратилган 5 турларда 27 та тематик мавзулар, 2 та халқаро лойиҳалар ва 1 та олима аёллар танловлари эълон қилинди.
Шунингдек, умумий қиймати 150,15 млрд сўмлик 140 та халқаро қўшма лойиҳа Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Венгрия, Япония ва Беларусь каби давлатлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Ҳисобот даври мобайнида умумий қиймати 112,1 млрд сўмлик 326 та ишланма тижоратлаштирилди, шундан 68,33 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, 43,78 млрд сўмлик хизмат кўрсатилди.
Сирдарё ҳамда Навоий вилоятларида ёшлар технопарклари бинолари тўлиқ битказилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳозирги кунда Жиззах, Наманган, Бухоро, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида Ёшлар технопарклари бинолари қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Мавзуга оид
20:52 / 04.10.2024
Саида Мирзиёева Креатив иқтисодиёт анжумани ҳамкорларига миннатдорлик билдирди
10:30 / 17.09.2024
Илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахслар реестри жорий этилади
09:00 / 17.08.2024
Жаҳон брендлари билан ҳамкорлик қилган ишлаб чиқарувчилар 1 миллион доллар миқдорида грант олади
17:59 / 07.08.2024