Ўзбекистон | 22:53 / 11.08.2023
18083
2 дақиқада ўқилади

Ўқитувчи-стажёрларни ишга қабул қилиш тартиби ишлаб чиқилди 

Илк бор ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилардан бир йил муддат давомида касбий сертификат олиш талаб этилади. 

Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритиши белгиланган. 

Шу сабабли, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан стажёр-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича кўрсатма ишлаб чиқилди. 

Унга кўра, илк бор ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилардан бир йил муддат давомида касбий сертификат олиш талаб этилади. Сертификат олгунига қадар уларга олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилади. 

Стажёр-ўқитувчи билан Меҳнат кодексининг 104-моддасида мувофиқ, меҳнат шартномасига киритилиши шарт бўлган ҳолатлар, жумладан бир йил давомида касбий сертификат олиши мажбурияти кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномаси тузилади. 

Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 2023 йил 1 ноябрга қадар умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритадиган педагог кадрларни касбий сертификатлаш синовидан ўтказиш тартибини белгиловчи ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳамда 2024 йил 1 январдан бошлаб тизимни амалиётга жорий этиш топширилган. 

Мавзуга оид