Ўзбекистон | 10:50 / 15.08.2023
6798
1 дақиқада ўқилади

“Нурли маскан” мактаб-интернатларида ўқув ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади

Мақсад - кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда касб эгаллашига кўмаклашиш, ижтимоий ҳаётга тайёрлаб бориш. 

“Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилади. Бу бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан республиканинг барча 16 та “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида махсус ўқув ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти йўлга қўйилади. 

Мақсад кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болаларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда касб эгаллашига кўмаклашиш, ижтимоий ҳаётга тайёрлаб боришдан иборат. 

Ўқув ишлаб чиқариш корхонаси бунга қадар Андижон вилоятининг 16-сонли “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатида тажриба-синов тариқасида ташкил этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид