Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия МБ рубл курси туфайли асосий ставкани режадан ташқари 12 фоизгача оширди
Россия Марказий банки асосий ставкани режадан ташқари бирданига 350 фоиз пунктига - 12 фоизгача оширди. Қарор нарх барқарорлиги учун хавфларни чеклаш мақсадида қабул қилинди, дея тушунтирди регулятор. Жадвалга кўра, Марказий банкнинг йиғилиши фақат бир ойдан кейин бўлиб ўтиши керак эди, аммо курс бир доллар учун 100 рублдан ошиб кетганидан сўнг, тартибга солувчи орган ўтган йилнинг баҳоридан бери биринчи марта навбатдан ташқари мажлис ўтказишга қарор қилди.
Россия банки асосий ставкани бирданига 350 фоиз пунктига, йиллик 12 фоизгача оширди, дейилади регулятор баёнотида. Қарор «нарх барқарорлиги учун хавфларни чеклаш мақсадида» қабул қилинди», деб хабар берди Марказий банк.
Ставканинг ошиши инфляцияни 2024 йилда 4 фоизга қайтариш ва келажакда уни 4 фоизга яқин барқарорлаштириш учун зарур бўлган пул-кредит шароитлари ва ички талаб динамикасини таъминлаши керак, дея тушунтирди регулятор. Ҳозирча у инфляция босимининг кучайганини таъкидламоқда, 7 августдаги ҳисоб-китобларга кўра, йиллик инфляция 4,4 фоизгача тезлашган. Инфляция босими ички талабнинг ўсиши туфайли ортиб бормоқда, бу ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятидан ошиб кетади, импортга бўлган талабнинг ортиши рубл курсига ҳам таъсир қилади, дея таъкидлади Марказий банк. «Натижада, рубл заифлашувининг нархларга таъсири ортиб бормоқда ва инфляция кутилмалари ўсмоқда», дейилади хабарда.
Асосий ставка бўйича кейинги қарорлар инфляциянинг мақсадли кўрсаткичга нисбатан ҳақиқий ва кутилаётган динамикасини, «иқтисодни таркибий ўзгартириш» жараёнини, шунингдек, «ички ва ташқи шароитлар, молия бозорларининг уларга муносабати, инфляциядан келиб чиқадиган хавфларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади», - дея хулоса қилди Марказий банк. Марказий банк пул-кредит сиёсатининг келажакдаги йўналиши ҳақида анъанавий сигнал бермади.
Охирги марта Марказий банк асосий ставкани 21 июлда (8,5 фоизгача) оширган бўлса, бундан олдин у 2022 йил сентябридан буён 7,5 фоиз даражасида ўзгармаган эди. Жорий ўсиш режадан ташқари бўлиб чиқди - жадвалга кўра, пул-кредит сиёсатини кўриб чиқиш режалаштирилган навбатдаги йиғилиш фақат 15 сентябрда ўтказилиши керак эди. Марказий банк охирги марта 2022 йилнинг апрелида режалаштирилган йиғилишлар жадвалидан четга чиқиб, ставкани рекорд даражадаги 20 фоиздан 17 фоизга туширган эди.
Асосий ставка даражасини режадан ташқари кўриб чиқиш тўғрисидаги қарор Россия валютаси 16 ойлик энг паст даражага тушганидан сўнг Марказий банк томонидан эълон қилинди: 14 август куни Москва биржасида доллар курси 101 рублдан ошди, евро 111 рублдан юқори бўлди. Ўша куни эрталаб ТАСС агентлиги президент ёрдамчиси Максим Орешкиннинг хабарини эълон қилди, у рубл қадрсизланишида Марказий банкнинг ўта юмшоқ сиёсатини айблади ва регуляторда вазиятни нормаллаштириш воситалари борлигини айтди. Марказий банк, ўз навбатида, эрталаб рублнинг тушиши молиявий барқарорлик учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини таъкидлади, аммо тушдан кейин курс бўйича навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилишини эълон қилди. Марказий банкнинг эълони рубл курсини сезиларли даражада қўллаб-қувватлади – 14 августдаги савдолар якунида у бир доллар учун 97,66 ва евро учун 107,05 гача мустаҳкамланди.
15 август куни Москва вақти билан соат 10:33 (Тошкент вақти билан 12:33) ҳолатига кўра, Москва биржасида доллар курси 1,74 рублга тушиб, 95,92 рублни, евро 2,35 рублга арзонлаб, 104,7 рублни ташкил қилди.
Мавзуга оид
09:13 / 26.03.2026
Россиядан нақд рубл олиб чиқишга янги чекловлар жорий этилди
14:40 / 04.02.2026
“Интерфакс”: Россиядан нақд рубл ва олтин олиб чиқишга чеклов қўйилади
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025