Жаҳон | 20:15 / 17.08.2023
18220
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда Россиянинг 39 млрд доллар пули «осилиб» қолди

Бу Россия президенти Владимир Путин тарғиб қилиб келган, иқтисодётни долларлашувдан халос этиш сиёсатининг оқибатлари, дейишмоқда экспертлар.

Ҳинд рупияси. Фото: reuters.com

Европа Иттифоқи давлатлари томонидан Россия энергия ресурсларига бойкот эълон қилингач, Ҳиндистон Россия нефтининг асосий харидорларидан бирига айланган эди. Бироқ ҳисоб-китобларда муаммо юзага чиққан: ҳиндлар нефт учун тўлайдиган пулни олишнинг имкони бўлмаяпти.

Нефт учун тўловлар ҳинд рупиясида амалга оширилган, бироқ бу пулларни маҳаллий қонунчиликдаги чекловлар туфайли хорижга олиб чиқиш мумкин эмас.

Тўпланиб қолган рупиялар эвазига Ҳиндистондан чой, арзон таблеткалардан бошқа арзирли маҳсулотни харид қилиш ҳам имконсиз. Натижада Ҳиндистон банкларидаги Россия компаниялари ҳисобварақларида 39 млрд долларга тенг рупиялар тўпланиб қолган, руслар уларни қандай тасарруф этишни билмай ҳайрон, деб ёзади Reuters.

Россияга бу пуллар уруш харажатлари учун жуда зарур. Владимир Путин эса эса йиллар давомида иқтисодиётни долларлашувдан халос этиб, ҳамкор давлатлар билан ўзаро миллий валютада ҳисоб-китоб қилиш ғоясини илгари суриб келаётган эди. 

Мавзуга оид