Ўзбекистон | 21:37 / 17.08.2023
26255
1 дақиқада ўқилади

Қибрай туманига янги ҳоким тайинланди

Оҳангарон тумани прокурори Музаффар Рашидов Қибрай туманининг янги ҳокимига айланди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Адлия маслаҳатчиси Музаффар Аброрович Рашидов Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди. 

Музаффар Рашидов 1987 йили Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

  • Қибрай туманига 2018 йил июл ойидан буён раҳбарлик қилиб келган Мирагзам Қосимов 2023 йил август ойи бошида президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи вақтида ўтказилган видеоселекторда ишдан олинганди.

Мавзуга оид