Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ ҳаддан зиёд иссиқлик тўлқинини «янги меъёр» деб номлади
Бу инсон фаолияти оқибатида содир бўлаётганига кучли ишонч билдирилмоқда.
БМТ таркибига кирувчи Жаҳон метеорология ташкилоти (WMO) июль ва август ойларида Шимолий яримшарнинг бир қатор минтақаларидаги кучли жазирамани кутилмаган ҳолат деб ҳисобламайди.
Иқлим бўйича эксперт Алваро Силва сўнгги ўн йилликларда экстремал об-ҳаво ҳодисалари, жумладан, жазирама тўлқинлар тез-тез юз бераётганини «янги меъёр» эканини айтди.
«Бу янги меъёр ва бу ажабланарли эмас. Сўнгги ўн йилликларда иссиқлик тўлқинлари ва кучли ёғингарчилик каби кўплаб экстремал ҳодисалар миқдори ва интенсивлиги ошди. Бу иссиқхона газлари чиқиндилари туфайли инсон томонидан қўзғатилган иқлим ўзгариши асосий ҳаракатлантирувчи куч эканлигига юқори даражада ишонч бор», деди у.
WMO таъкидлаганидек, ўтган июль рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлган ва ноқулай об-ҳаво августда ҳам сақланиб туради.
Август ойининг учинчи ҳафтасида бир қатор Европа метеорология хизматлари, жумладан, Австрия, Германия, Греция, Венгрия, Италия, Полша, Хорватия, Франция ва Швейцарияни аҳолини жазирама ҳақида огоҳлантирди.
WMO фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва расмий метеорологик огоҳлантиришларга риоя қилишга чақирди.