Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек автобозорида истеъмолчилар истаклари таҳлили: Kia бренди қайси жиҳатлари билан рақобатчилардан ажралиб туради?
Ўзбекистон автомобиль бозори жадал ривожланмоқда: янги ўйинчилар, янги брендлар ва моделлар пайдо бўлмоқда. Тез ривожланаётган брендлардан бири бу Жанубий Кореянинг Kia брендидир. Kia автомобиллари МДҲ мамлакатлари бозорида яхши танилган бўлиб, мамлакатимизда ҳам барқарор талабга эга.
Яқинда Kia’нинг расмий дистрибютори бўлган Roodell компанияси, ўзбекистонлик истеъмолчилар учун техник тавсифлари ва нарх сиёсати бўйича энг жозибадор бўлган Kia маҳсулотини аниқлашга қаратилган Car Clinic тадқиқот лойиҳасида иштирок этди. Бу бренднинг Ўзбекистон бозорида муваффақиятли позицияланиши учун муҳим қадамдир.
Car Clinic – Ўзбекистон бозоридаги потенциал автомобиль харидорлари ўртасида фокус-гуруҳлар сўровномаларини ўтказувчи тадқиқот лойиҳасидир. Ушбу тадқиқот мижозларнинг эҳтиёжлари ва умидларини чуқурроқ тушуниш имконини беради ва янги моделларнинг қайси асосий хусусиятлари истеъмолчилар учун жозибали эканлигини аниқлаш имконини яратади. Шунингдек, мазкур автомобилни сотиб олаётганда истеъмолчи учун қайси омиллар ва мезонлар муҳимлиги ҳақида маълумот олиш муҳимдир.

Car Clinic'нмнг тадқиқот усули бозорда дистрибюторликка эга автомобиль ишлаб чиқарувчилари учун стандарт бўлиб, компанияларга ўз маҳсулотларини маҳаллий шароит ва талабларга мослаштириш имконини беради, бу эса маҳсулотни бозорда муваффақиятли позицияланишини таъминлайди. Олинган маълумотлар Ўзбекистон бозорида автомобилларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларини қондиришга ҳам имкон беради.

Аниқлашимизча, гап бу сафар, сотувларининг бошланиши 2024 йилнинг биринчи ёки иккинчи чорагида режалаштирилган янги Kia'нинг янги модели ҳақида кетмоқда. Янги модель ихчам кроссовер бўлиб, респондентларнинг фикрига кўра, бизнинг бозорда яхши талабга эга бўлади.
Расмий дистрибьютор вакиллари бу ҳақда изоҳ беришдан бош тортдилар, бироқ бренд ўзбекистонлик истеъмолчиларни ҳушнуд этишда давом этишини айтиб, янгиликларни кузатиб боришни тавсия қилдилар.
Таъкидлаш жоизки, бренд мамлакатимиз бозорида ўз ўрнини жадал равишда эгаллаб бормоқда, масалан, 2023 йилнинг январидан июнигача бўлган даврда Kia автомобилларининг сотувлари 7 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этди ва Ўзбекистонда бренд учун тарихий максимум даражага етди.
Компания Ўзбекистонда ўзининг дилерлик тармоғини фаол ривожлантириб, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва кенг турдаги моделлар қаторини тақдим этмоқда. Бундан ташқари, Kia бренди мижозларни қондириш сиёсатига риоя қилади ва ўз автомобиллари учун турли молиялаштириш ва кафолат дастурларини таклиф этади.
Kia автомобилларига Ўзбекистонда талабнинг ортиб бораётгани истеъмолчиларнинг ушбу брендга ва маҳсулот сифатига бўлган ишончидан далолат беради. Жанубий Кореянинг автомобиль ишлаб чиқарувчиси, харидорларнинг талаблари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб ривожланиш ва янги моделларни таклиф этишда давом этмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон автосаноат бозоридаги рақобат юқорилигича қолмоқда ва Kia бозордаги ўз улуши учун курашни давом эттирмоқда.
Маълумот учун: 55-500-13-31, www.kia.uz
Мавзуга оид
17:00 / 25.05.2026
Kia янги K3 седани сотуви бошланганини эълон қилади
17:00 / 21.04.2026
Автомобилни осон тарзда янгилаб олинг: Kia’да 20 миллион сўмгача фойдага эга бўлиш билан Trade-in
17:00 / 17.04.2026
Kia Uzbekistan Футбол бўйича FIFA World Cup 2026™ жаҳон чемпионатига бағишланган моделларнинг махсус сериясини йўлга қўймоқда
17:00 / 13.04.2026