Ўзбекистон | 11:37 / 30.08.2023
13303
2 дақиқада ўқилади

Олис ва чекка ҳудудларга бориб ишлаётган олий тоифали шифокор қарийб 15 млн сўм маош оляпти

Ўзбекистонда шифокор ва ҳамшираларнинг ойлик маошлари ҳақида маълумот тақдим этилди.

Олий тоифали тиббий бригада ҳамширасининг ўртача маоши 2,5 млн сўмни, устамалар билан 5 млн сўмни ташкил этяпти.

Шунингдек, олий тоифали операция ҳамширасининг ўртача ойлик иш ҳақи  3 млн сўмга, устамалар билан 6,7 млн сўмга тенг.

Олийгоҳни янги битирган салоҳиятли оилавий шифокорнинг иш ҳақи - 2,7 млн сўм, устамалар билан - 5,4 млн сўм. Илмий даражаси бўлганда - 6,2 млн сўм, янги иш бошлагани учун қўшимчаси билан - 7,2 млн сўм.

Агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа 9,2 млн сўм маош олади.

Олий тоифали хирург шифокорнинг ўртача маоши - 4,7 млн сўм, юқори технологияли операциялар амалга оширганда - 5,9 млн сўм, устамалар билан - 9,4 млн сўм, илмий даражаси бўлса - 12,3 млн сўм.

Оилавий шифокорлик пунктида ишловчи олий тоифали шифокорнинг ўртача маоши 4,9 млн сўмни, устамалар билан 9,8 млн сўмни, илмий даражаси бўлса 12,7 млн сўмни ташкил этяпти.

Агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа – 14,7 млн сўм.

Мавзуга оид