Ўзбекистон | 09:06 / 31.08.2023
4367
1 дақиқада ўқилади

Тошкент бозорларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари иш бошлади

Маҳсулотлар нархи пасайишига бозорларда фермер ва деҳқонларга савдо нуқталари бепул берилиши асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилмоқда.

Фото: Kun.uz

Пойтахт бозорларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ўз ишини бошлади.

“Янги Ўзбекистон” нашри хабарига кўра, Мустақиллик байрами арафасида йўлга қўйилган савдолар эрталаб 8:00 дан бошланади ва 12 соат давом этади.

Ярмаркаларда мол гўштини 60 000, қўй гўштини 65 000, бир дона тухумни 1 200, картошкани 3 000-3 500, пиёзни 2500, гуручни 11 000-18 000, шакарни 12 000-13 000, 0,8 литрлик пахта ёғини 12 000 сўмга харид қилиш имкони бор.

Маҳсулотларга нархларнинг пасайишига мутасаддилар бозорларда фермер ва деҳқонларга савдо нуқталарини бепул бериши асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид