Сибирда ўзбекистонлик талабалар сони ортиб бораётгани қайд этилди
Россиянинг Сибир ҳудуди етакчи университетлари талабалари ичида чет элликлар кўпайди. Бир қатор университетлар Қозоғистон ёшлари учун жозибадорликни йўқотди. Аммо Туркманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан абитуриентлар сони ортиб бормоқда. Шу билан бирга, Сибир олий ўқув юртлари Хитойдан талабалар оқимини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.
Сибир университетларида қабул кампанияси якунланди. Унинг натижаларига кўра, хорижий мамлакатлардан келган абитуриентларнинг «географик» таркибида ўзгаришлар қайд этилди.
Новосибирск давлат техника университети (НДТУ) ўқув ишлари бўйича проректори Сергей Чернов берган маълумотга кўра, чет элликлар ўқишга кириш учун жами 3 мингга яқин ариза топширган. Улардан 2,5 мингга яқин киши университетга қабул қилинган. «Кетма-кет иккинчи йил Қозоғистон иккинчи ўринга тушиб қолди. Ўзбекистон биринчи бўлди», деди Чернов.
Бу йил Томск давлат университетига (ТДУ) 1150 нафар хорижлик ўқишга кирди, бу ўтган йилги кўрсаткичга тенг. ТДУ қабул бўлими бошлиғи Евгений Павлов сўзларига кўра, бу ерда ҳам қозоғистонлик абитуриентлар сони камайган, аммо барибир университетга қабул қилинган хорижликлар сони бўйича биринчи ўринда туради - 500 га яқин киши. «Қирғизистондан абитуриентлар сони икки баробар ошди. Бу 100 дан ортиқ одам. Ўзбекистон ва Тожикистон ўз кўрсаткичларини сақлаб қолди», деди Павлов.
2023 йилда Красноярск Сибир федерал университетига (СФУ) МДҲ давлатларидан чет эллик абитуриентлар сони бироз камайди. Бироқ, айни пайтда, танлов комиссиясининг масъул котиби Маргарита Кузнецова сўзларига кўра, «Мўғулистон ва Туркманистон бозорга кирмоқда». Томск политехника университети (ТПУ) қабул бўлими бошлиғи Александр Денисевич: «Бу йил биз Туркманистондан талаб сезиларли даражада ошиб бораётганини қайд этяпмиз», деди.
Россия Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Россияда таълим олаётган чет эллик талабалар сони ортиб бормоқда. Агар 2021 йил 1 октябрда уларнинг сони 347 минг бўлган бўлса, бир йилдан сўнг 362 мингга етди. 2023 йилда Россия ҳукумати чет элдан талабалар учун ажратиладиган квоталар сонини 30 мингга оширди.
Шу билан бирга, Қозоғистон Россия университетларида хорижий талабалар сони бўйича биринчи ўринда қолмоқда. Россия Таълим ва фан вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистоннинг 61 минг фуқароси Россия олий ўқув юртлари ва уларнинг хорижий филиалларида бакалавриат, мутахассислик ва магистратура йўналишларида таълим олмоқда. Кейинги ўринларни Ўзбекистон (48,7 минг), Хитой (32,6 минг), Туркманистон (30,6 минг) ва Тожикистон (23,1 минг) эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:48 / 19.11.2024
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
13:31 / 19.11.2024