Иқтисодиёт | 19:29 / 06.09.2023
17040
2 дақиқада ўқилади

“Бизнес вакиллари кўпайган, таркиб кучайган” — ССП янги тадбиркорлик кенгаши ҳақида

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги 292-сон қарорига асосан, президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби эълон қилинди.

Янгиланган кенгаш таркибига турли банк, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, кўплаб бизнес вакиллари киритилди.

Савдо-саноат палатасининг маълум қилишича, кенгаш таркиби 20 нафар бизнес вакили, 2 нафар банк раиси, ташкилотларнинг 6 нафар раҳбари ва турли корхоналарнинг 2 нафар ходимидан ташкил топган.

Жамоатчилик кенгашининг янги таркиби кучайган ҳамда аъзолар сони 22 кишидан 30 нафаргача оширилган. Янги таркибнинг яна бир ютуғи сифатида унга турли соҳанинг тажрибали бизнесменлари қамраб олинганини кўрсатиш мумкин – рўйхатдан меҳмонхона тизимидан тортиб, қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган корхона раҳбарларигача ўрин олган.

Кенгаш таркибига қўшилган тадбиркорлар орасида тадбиркор ва жамоатчилик фаоли сифатида танилган Ҳасан Мамасаидов, Зафар Ҳошимов, Анна Добрих, Жамшид Исматуллаев, Юлий Юсупов каби ижтимоий фаол инсонларга эга кенгаш таркиби Президент билан елкама-елка тура олади ва соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади.

Эндиликда янгиланган кенгаш иш структураси ўзгариши, давлат идоралар билан алоқа қилганида тадбиркорлар манфаатини биринчи ўринга қўйиши аниқ.

Кенгашнинг асосий мақсади – тадбиркорлик фаолиятига аралашувларни қисқартириш, соҳадаги тартиб-таомилларни соддалаштиришдан иборат.

Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари этиб эса қуйидагилар белгиланган:

  • тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ўтказади;
  • тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда ваколатли давлат органларига тақдим этади;
  • шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашади.

Эслатиб ўтамиз, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгаши давлат раҳбарининг 2022 йилда тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида билдирган таклифидан сўнг ташкил қилинган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти