Жаҳон | 10:21 / 06.09.2023
3062
1 дақиқада ўқилади

Блинкен Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

Аббос билан суҳбатда Блинкен «Иордан дарёси Ғарбий Соҳилида давом этаётган тарангликдан хавотир билдирди».

Фото: AP/ТАСС

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Исроил ва Фаластин етакчилари Бенямин Нетаняху ва Маҳмуд Аббос билан телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Аббос билан суҳбатда Блинкен «Иордан дарёси Ғарбий Соҳилида давом этаётган тарангликдан хавотир билдирди».

Унинг сўзларига кўра, АҚШ фаластинликларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш чораларини кўришда давом этади. 

Блинкен Вашингтоннинг икки давлат тамойилига содиқлигини таъкидлади. 

Нетаняху билан суҳбатда Блинкен «икки томонлама ҳамкорлик мустаҳкамлигини ва АҚШнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини тасдиқлади». 

Блинкен «АҚШ Исроил ва Фаластин фуқаролари учун эркинлик, хавфсизлик ва фаровонликни кафолатлайдиган сиёсатни қўллаб-қувватлашда давом этишини» яна бир бор маълум қилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид