Ўзбекистон | 18:55 / 06.09.2023
12571
7 дақиқада ўқилади

Chery Uzbekistan: “Расмий дилердан автомобил олиш ва расмий сервислардан фойдаланиш мижозга фойда”

Фото: Chery Uzbekistan

Chery Uzbekistan автомобилларни расмий дилердан харид қилиш ва расмий сервислардан фойдаланишнинг харидорлар учун қанчалик қулай ва муҳим эканлигини тушунтирди.

Ўзбекистонда автомобилсозлик бозори 10-15 йил аввалги ҳолат билан солиштирганда бутунлай бошқа даражага чиққан. Мамлакатга турли маркадаги автомобиллар фаол тарзда импорт қилинмоқда, бунинг натижасида мижозлар кенг турдаги ассортиментдан бирини танлаш имкониятига эга. Аммо бунда харидор тўлиқ масъулиятни елкасига олиб, машина танлаши керак.

Бир неча кун аввал Ўзбекистонга импорт қилинган автомобиллар фақат уларнинг расмий дилерлари томонидан сотилиши ҳақидаги талаб бекор қилинди. Яъни эндиликда мутлақо барча автодилерлар, ҳатто расмий бўлмаганлар ҳам, мамлакатда хорижий автомобилларни сотиши мумкин. Бу, ўз навбатида, турли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Масалан, норасмий автосалон Ўзбекистонга Хитой ёки бошқа давлатдан машина олиб келади. Бир қарашда жиддий нарса йўқ, лекин масалани синчиклаб ўрганганда кўплаб нюанслар пайдо бўлади.

Норасмий автодилер бошиданоқ Ўзбекистон учун мўлжалланмаган машиналарни олиб келади (заиф иситиш тизими, бошқача ҳайдаш функциялари, харидорга тушунарсиз интерфейс тили ва бошқалар), шу сабабли вақт ўтиши билан машина эгаси қийинчиликларга дуч келади. Чунки бу машина мамлакатимиз бозори учун чиқарилмаган. Бу, ўз навбатида, харидор билан тузилган шартномага мос бўлмаган равишда транспорт воситасидан фойдаланишда ноқулайлик туғдиради.

Ноқулайликдан ташқари, хизмат кўрсатишда қийинчиликлар пайдо бўлади, чунки автомобиль эҳтиёт қисмлари вақт ўтиши билан эскиради ва ўз вақтида янгиланиши керак. Ўзбекистонда бу машина учун эҳтиёт қисмлар йўқ, ҳайдовчи импорт қилувчи давлатдан маҳсулот келишини кутишига тўғри келади. Бу камида 14 кун давом этади. Яъни ҳайдовчи энг камида икки ҳафта давомида ўз машинасини ҳайдай олмайди. Қисмлар келгандан сўнг улар тўғри ўрнатилиши керак, бу ҳам муаммо бўлиши мумкин, чунки мамлакатда ушбу машина учун мутахассислар йўқ. Қисмларни нотўғри ўрнатиш хавфи билан бир қаторда, эгасига тегишли кафолатлар берилмайди, бу ҳам бир умидсизликдир.

Агар кафолат ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ҳам турли муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Айтайлик, бир ҳайдовчининг Хитойдан олиб келинган машинаси бор. Автомобилнинг кафолати ҳақиқий бўлиши мумкин, аммо ундан фойдаланиш учун ХХРдаги расмий дилерга мурожаат қилиш керак бўлади. Хитойга мўлжалланган автомобилнинг норасмий дилери кафолат, тегишли техник хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар ва бошқаларни тақдим этмайди.

Шу сабабли Chery Uzbekistan автомобилларни фақат расмий дилерлардан сотиб олишни тавсия этади. Бу таклиф Chery мисолида кўриб чиқилиши керак.

Компания ўз мижозларига мос ва ишончли кафолат беради. Сервис марказларида машина ҳақида барчасини биладиган юқори малакали мутахассислар ишлайди. Ушбу рўйхатга яна бир нечта муҳим пунктларни қўшиш керак:

  • оригинал эҳтиёт қисмлар, сарф материаллари ва аксессуарлар;
  • сифатли хизмат кўрсатиш дастурлари;
  • диагностика ускуналари ва технологиялари;
  • хизмат сифати ва ишончлилиги.

Бундан ташқари, таъмирлаш жараёни узоқ давом этадиган бўлса, мижозга шу давр мобайнида фойдаланиш учун бошқа автомобиль берилади.

Шу сабабли Chery Uzbekistan ҳақиқатан ҳам сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш ва мижозлар билан ишлашга алоҳида эътибор беради, деб айта оламиз. Компаниянинг автомобиль марказларида барча зарур техник ва кафолат ишларини бажариш имконини берувчи илғор хизмат кўрсатиш объектлари ва замонавий ускуналар мавжуд.

Chery Uzbekistan автомобилларга беш йил ёки 150 000 километр (Tiggo 8 Pro Max модели учун - 7 йил ёки 200 000 километр) кафолат беради. Бундан ташқари, харидор автомобиль қайси шаҳарда харид қилинганидан қатъи назар, мамлакатнинг исталган нуқтасида юқори сифатли сервис ва кафолатли хизматдан фойдаланиши мумкин.

Chery Uzbekistan компаниясида сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш. У қандай ишлайди?

Chery кафолати қандай ишлайди ва у нимани ўз ичига олади?

Chery автомобилларига 5 йил ёки 150 000 км кафолат берилади, бунда қайси кўрсаткич биринчи келишига эътибор берилади. Кафолат автомобилнинг барча қисмларини қамраб олади.

Техник хизмат кўрсатиш тартиби қандай?

Ёғ ва фильтрни ўзгартиришдан ташқари, техник хизмат кўрсатиш километрга қараб 23 тагача текшириш процедураларини ўз ичига олади. Барча тартиб-қоидалар келажакда қиммат таъмирлашнинг олдини олиш учун мумкин бўлган носозликларни бартараф этишга қаратилган. Техник хизмат кўрсатиш машина қаердан сотиб олинганидан қатъи назар, ҳар қандай расмий Chery хизмат кўрсатиш марказида амалга оширилади.

Қандай ҳолларда кафолат бекор қилиниши мумкин?

Агар автомобиль қисмларига ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланмаган конструктив ўзгаришлар киритилган бўлса, ёки мажбурий техник хизмат кўрсатилмаган бўлса, кафолат бекор қилиниши мумкин. Шунингдек, кафолатни рад этишнинг сабаби асл бўлмаган эҳтиёт қисмлар ва ишлатилган материаллардан фойдаланиш ҳам бўлиши мумкин.

Автомобилда носозлик бўлса, техник хизматда керакли эҳтиёт қисмлар топиладими?

Биз омборларимизда захира қисмлар доимо етарли миқдорда бўлишини таъминлашга интиламиз. Камдан кам ҳолларда, маълум бир эҳтиёт қисм захирада қолмаган бўлса, биз уни етказиб бериш муддатини иложи борича қисқартиришга ҳаракат қиламиз, шу жумладан, самолёт орқали етказиб бериш тизимидан фойдаланамиз.

Автомобилни таъмирлаш ишлари кечикса, нима бўлади?

Автомобилни таъмирлашнинг барча шартлари аниқ тартибга солинган. Таъмирлаш кечиктирилган ягона ҳолат бу автомобилни чуқур демонтаж қилишни талаб қиладиган мураккаб бузилиш ҳисобланади. Бундай ҳолларда, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида дилерлар таъмирлашнинг бутун даврида фойдаланиш учун мутлақо бепул автомашиналарни тақдим этади.

Батафсил маълумотни +998 71 276 55 55 телефон рақами ёки Telegram-бот орқали олишингиз мумкин.

Chery Uzbekistan расмий саҳифаларини кузатиб боринг:

Сайт: cheryauto.uz

Instagram: @cheryuzbekistan

Telegram: @cheryuzbekistan

Facebook: @CheryUzbekistan

YouTube: @cheryuzbekistan

Реклама

 

Мавзуга оид