Узбекистан | 15:00
2730
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Chery Uzbekistan гибридли етти ўриндиқли Tiggo 8 Hybrid ва янгиланган Tiggo 7 туркумини тақдим этди

30 январ куни Chery компанияси моделлар қаторини кенгайтириш ва гибрид технологияларни жорий этишга қаратилган 2026 йилга мўлжалланган ривожланиш стратегиясини тақдим этди. Тақдимот доирасида етти ўриндиқли Tiggo 8 Hybrid гибрид кроссовери ҳамда техник ва эстетик жиҳатдан такомиллаштирилган Tiggo 7 моделлар қаторининг кенг кўламли янгиланиши намойиш этилди. Ҳар икки турдаги янги автомобиллар сотувга чиқарилган бўлиб, мамлакатнинг барча расмий дилерлик марказларида мавжуд

Фото: Chery Uzbekistan

Tiggo 8 Hybrid: кенг сиғим ва замонавий технологиялар

Муҳим янгиликлардан бири сифатида етти ўринли Tiggo 8 Hybrid гибриди тақдим этилди. Ушбу модел кенг маконни афзал кўрувчилар учун мўлжалланган бўлиб, тўлиқ уч қаторли салонга эга. 238 от кучига эга мазкур автомобил комбинирланган режимда 100 км масофага атиги 5,2 литр ёқилғи сарфлаб, 1200 км дан ортиқ масофани босиб ўтиш имкониятига эга.

Кроссовернинг ички жиҳозланиши ҳар бир сафарни юқори технологик саёҳатга айлантиради. Интерер 15,6 дюймли мултимедиа экрани ҳамда муҳим маълумотларни тўғридан тўғри олд ойнада акс эттирувчи проекцион дисплей (HUD) билан жиҳозланган. Premium комплектациясида йўловчилар учун «биринчи тоифа»га хос қўшимча қулайликлар мавжуд: олд ўриндиқ оёқларни кўтариб туриш учун мўлжалланган таянч (оттоманка) ва массаж функциясига эга. Интеллектуал муҳит SONY премиум тоифадаги аудиотизими ҳамда мураккаб буйруқларни аниқлай оладиган янгиланган овозли ёрдамчи орқали янада бойитилган.

Tiggo 7 туркумининг янгиланиши: тафсилотларга эътибор

Оммабоп Tiggo 7 оиласи ҳам кенг кўламли янгиланишдан ўтди. Асосий ўзгаришлар нафақат ташқи кўринишга, балки техник жиҳатларга ҳам тааллуқли. Хусусан, Premium комплектациясида энди турли йўл шароитларида барқарор ишлашни таъминлайдиган олти поғонали роботлаштирилган трансмиссия қўлланади.

Pro Max комплектацияси 19 дюймли енгил қотишмали дисклар ҳамда ўриндиқларни вентиляция қилиш функциясига эга премиум тоифадаги қора-жигарранг интерер билан ажралиб туради. Ҳатто Life версияси ҳам ўз тоифаси учун кенг имкониятлар тўпламини таклиф этади — панорамали том қисмидан тортиб, Ўзбекистон иқлими учун махсус ишлаб чиқилган тўлиқ қишки мавсумга мўлжалланган иситиш пакетигача.

Амалдаги нархлар

2026 йил янги моделлари учун нарх таклифлари*:

Tiggo 7:

  • Life — 274 900 000 сўм;
  • Pro Premium — 319 900 000 сўм;
  • Pro Max — 339 900 000 сўм.

Tiggo 8 Hybrid (етти ўриндиқли гибрид кроссовер):

  • Luxury — 399 900 000 сўм;
  • Premium — 419 900 000 сўм.

* Изоҳ: Кўрсатилган нархлар тўғридан тўғри харид қилиш шартида (100% тўлов) амал қилади. Молиявий дастурлар (кредит, муддатли тўлов ёки лизинг) орқали харид қилинганда, якуний нарх фарқ қилиши мумкин.

Ушбу тақдимот бренднинг қулайлик, инновация ва ҳайдовчиларнинг долзарб эҳтиёжларига йўналтирилган замонавий автомобиль ечимларини таклиф этишга бўлган интилишини яна бир бор тасдиқлади. Chery’нинг Ўзбекистон бўйлаб расмий дилерлик тармоғида автомобиллар билан яқиндан танишиш ва тест-драйвдан ўтиш имконияти мавжуд.

Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Chery автомобилларининг техник хусусиятлари ва нархлари билан cheryauto.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55

Веб-сайт | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид