Жаҳон | 11:42 / 08.09.2023
7243
2 дақиқада ўқилади

7 ойда 14,5 мингдан ортиқ хорижлик Қозоғистон фуқаролигини олди

Ўтган йили Қозоғистон фуқаролигини олганлар ичида энг кўпи Ўзбекистондан келганлар бўлган – 14 353 нафар (шундан 13 166 нафари этник қозоқлар), деб хабар қилди республика ИИВ.

Фото: Anadolu Agency

Жорий йилнинг 7 ойи давомида 14 561 нафар хорижлик Қозоғистон фуқаролигини олган. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлигига таяниб, «Казинформ» хабар берди.

«2022 йилда Қозоғистон Республикаси фуқаролигини 22 114 киши қабул қилган, шундан 17 663 нафари - этник қозоқлар. Қозоғистон фуқаролигини олганлар ичида энг кўпи Ўзбекистондан келганлар – 14 353 (шундан 13 166 этник қозоқ), Хитой Халқ Республикаси – 1731 (шундан 1725 этник қозоқ), Россия – 1436 (484 этник қозоқ), Туркманистон – 1186 (шундан – 1176 этник қозоқ) ва Қирғизистон – 910 (шундан 220 этник қозоқ)», — дея маълум қилди вазирлик агентлик сўровига жавобан.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 7 ойи давомида 14 561 киши Қозоғистон фуқаролигини олган, шундан 11 142 нафари этник қозоқ. 

«Уларнинг аксарияти Ўзбекистондан – 8500 (шундан 7301 нафари этник қозоқлар), Россиядан – 2133 нафар (шундан 845 нафари этник қозоқлар), Туркманистондан – 1203 нафари (шундан 1185 нафари этник қозоқлар), Хитой Халқ Республикасидан – 1064 нафар (шундан 1062 нафари этник қозоқлар) ва Қирғизистон – 718 нафар (шундан 535 нафари этник қозоқлардир)», — дейилади вазирлик хабарида. 

Мавзуга оид