11:17 / 09.09.2023
7837

ДХХ 19 кг «гашиш» гиёҳвандлик воситасининг контрабандасига чек қўйди

Ҳозирда тегишли шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Фото: Кадр из видео

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ва ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг яшаш хонадонида Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 9 кг 766 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Андижон – Наманган йўналишида ҳаракатланаётган, Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина ДХХ ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан Уйчи тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, унинг салон қисмида Қирғизистондан олиб келинган 1 кг 379 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Пискент туманида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилиб, хуфия жойга яшириб кетилган 8 кг “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтларида Фарғона вилоятида яшовчи 2 нафар шахс ушланди.

Шунингдек, Бекобод шаҳрида яшовчи фуқаро ушбу гиёҳвандлик воситасини муқаддам мазкур жойга қолдириб кетгани аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top