21:13 / 09.09.2023
21200

Осиё Кубоги U-23 саралаши. Ўзбекистон Ҳонгконгни 10:0 ҳисобида мағлуб этди, Эронда ҳам ғалаба

Осиё Кубоги U-23 саралаши доирасида Е гуруҳида 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. 

Фото: Tribuna.uz

Мезбон Ўзбекистон Ҳонгконг дарвозасига 10 та гол урди. Ҳусайн Норчаев ва Улуғбек Ҳошимов ҳет-трикка эришди. Аббос Файзуллаев, Алишер Одилов ва Умарали Раҳмоналиев ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди. Шунингдек, яна бир гол Ҳожимат Эркиновнинг қанотдан берган узатмасидан кейин тўп меҳмонлар ҳимоячисига тегиб дарвозага кириши орқали рўй берди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Эрон Афғонистон дарвозасига жавобсиз 4 та гол йўллади. 

Сўнгги турда 12 сентябр куни Ўзбекистон ва Эрон гуруҳ ғолибини аниқлашади. Ҳозирча тўплар нисбатига кўра Темур Кападзе жамоаси пешқадам бўлиб турибди.

1-турда Ўзбекистон Афғонистонни тор-мор этган (8:1), Эрон эса Ҳонгконгдан йирик ҳисобда устун келганди (3:0). 

Маълумот учун, 11 та гуруҳдан 1-ўрин соҳиблари ва 2-ўрин эгаларидан энг яхши натижа қайд этган 4 та жамоа қитъа чемпионатига йўл олишади. 

Осиё Кубоги U-23 саралаши. Е гуруҳи
2-тур. 9 сентябр
Ҳонконг — Ўзбекистон 0:10

Голлар: Ҳусайн Норчаев (6, 59, 69), Аббос Файзуллаев (24), Алишер Одилов (28, пеналти), Умарали Раҳмоналиев (57), Ман Ип (74, автогол), Улуғбек Ҳошимов (83, 88, 90+4). 
Ўзбекистон — Абдувоҳид Неъматов, Абдуқодир Ҳусанов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Иброҳим Ибрагимов (Жасур Жалолиддинов, 46), Отабек Жўрақўзиев (Руслан Жиянов, 46), Аббос Файзуллаев (Ҳожимат Эркинов, 71), Умарали Раҳмоналиев, Алибек Давронов, Ҳусайн Норчаев (Улуғбек Ҳошимов, 71), Алишер Одилов.

Афғонистон — Эрон 0:4
Голлар: Горбани (29), Гударзи (37), Саидманеш (58), Ҳусайннажод (74).

Top