21:27 / 12.09.2023
28788

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубоги-U23га йўлланма олди

Осиё кубоги U23 саралаш босқич «E» гуруҳи 3-тури доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси гуруҳдаги асосий рақиби Эронга қарши майдонга тушди.

Фото: Tribuna.uz

«Жар» стадионида 8 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ўтган баҳсда Аббосбек Файзуллаевнинг иккинчи бўлим бошида киритган ягона голи жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этди – 1:0.

Шу тариқа, Темур Кападзе шогирдлари гуруҳда 9 очко билан 1-ўринни эгаллаб, кейинги йилнинг апрель ойида Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги U23 финал босқичига йўлланма олишди. Қатардаги мусобақада Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси ўйналади.

Эрон гуруҳда 2-ўринни эгаллаб ҳозирча Осиё кубоги U23 финал босқичига йўлланма олиш имкониятига эга, Афғонистон эса 3-ўринни эгаллади. Ҳонгконг сўнгги ўринда қолди. 

Осиё кубоги U23. «E» гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон U23 — Эрон U23 – 1:0

Гол: Аббосбек Файзуллаев, 47.
Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттоб (Сурия)
Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Иброҳимхалил Йўлдошев, 9.Улуғбек Ҳошимов (22.Алишер Одилов, 59), 10.Жасур Жалолиддинов, 14.Аббосбек Файзуллаев (2.Саидазамат Мирсаидов, 90+2), 15.Умарали Раҳмоналиев, 18.Алибек Давронов, 19.Ҳусайн Норчаев (20.Руслан Жиянов, 90+2), 23.Абдурауф Бўриев.
Захира: 1.Абдувоҳид Неъматов, 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 4.Одил Абдумажидов, 7.Ҳожимат Эркинов, 8.Иброҳим Ибрагимов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 13.Маҳмуд Маҳамаджонов, 16.Асадбек Раҳимжонов, 17.Диёр Холматов.
Эрон: 1.Муҳаммадризо Ҳалидабади, 2.Саман Тураниён (7.Муҳаммадҳуссайн Исломий, 84), 3.Ҳусайн Гударзий, 5.Муҳаммад Амин, 8.Жавод Ҳуссайнзода, 9.Саид Аллоҳёр Сайидманеш, 10.Ясин Салмони (13.Ариё Юсуфи, 84), 14.Амир Жаъфари (17.Муҳаммадмаҳди Аҳмади, 84), 16.Муҳаммад Қурбони, 19.Али Пур, 23.Муҳаммадризо Бордбар.
Захира: 12.Сина Саидифар, 22.Паям Парса, 4.Даниал Ири, 6.Алиризо Бавиэҳ, 11.Сейедариа Барзегар, 15.Саид Муҳаммад Таҳа, 18.Алиасгар Садегҳинасаб, 20.Маҳди Ҳошимназҳад, 21.Сина Қасамий.

Афғонистон – Ҳонгконг – 0:0.

Top