А гуруҳи

Гуржистонда тарихий мағлубият

Гуржистон – Испания 1:7
Голлар: 0:1 – 22 Мората, 0:2 – 27, автогол Кверквелия, 0:3 – 38 Олмо, 0:4 – 40 Мората, 1:4 – 49 Чакветадзе, 1:5 – 65 Мората, 1:6 – 68 Уилямс, 1:7 – 74 Ямал.
Гуржистон – Мамардашвили, Гочолейшвили (Сазонов, 77), Кашия, Кверквелия, Азаров (Двали, 60), Лобжанидзе (Давиташвили, 46), Абуржания (Чакветадзе, 46), Гагнидзе (Меквабишвили, 46), Китейшвили, Микаутадзе, Кварацхелия.
Испания – Унаи Симон, Карвахаль, Лапорт, Ле Норман, Гайя, Фабиан Руис, Родри (Субименди, 72), Гави (Мерино, 58), Ольмо (Ямал, 44), Асенсио (Уилямс, 44), Мората (Хоселу, 72).
Огоҳлантиришлар: Гави (45), Абуржания (45), Кашия (50), Китейшвили (60), Чакветадзе (63), Субименди (79), Кварацхелия (82).

Испания яққол фаворит эди, қолаверса, қўшимча иштиёқ ҳам бор эди. Чунки Евро-2024 саралашида икки ўйиндан кейин уларда атиги уч очко мавжуд эди. Таққослаш учун, бешинчи тур арафасида гуруҳ пешқадами шотландларда — аллақачон 12 очко эди. Улар кўпроқ, тўрт ўйин ўтказишганди, аммо бу турнир жадвалини ўзгартира олмайди. Испания Гуржистон билан ўйинга қадар тўртинчи ўринда жойлашганди ва ундан қуйироқда — фақат Кипр. Улар сафарда ғалаба қозониши ва гуруҳ пешқадамлиги учун курашни бошлаши талаб этиларди. Ва улар буни уддалашди.

Биринчи бўлимдаёқ мезбонлар ўз дарвозасидан жавобсиз тўрт гол ўтказишди. Танаффусда Вилли Саниол учта футболчи алмаштирди ва бу дастлабки дақиқаларда ўз самарасини бериб, Чакветадзе ҳисобни бироз қисқартиришга эришди. Аммо бу камбэкнинг бошланиши бўлиб чиқмади.

Иккинчи бўлим ўрталарини Испания яна жуда кучли ўтказиб, саккиз дақиқада уч гол урди. Мората ҳет-трикни нишонлади, тажрибали ҳужумчилардан бири Уилямс ҳисобни янада оширди, бунда ноодатий ҳолат йўқ. Аммо ҳатто 16 ёшли Ламин Ямал ҳам гол урди. Бу унинг учун миллий жамоадаги дебют ўйин эди. У миллий жамоа тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди.