«Чегара билмас мухбирлар» Бишкекнинг Kloop нашрига нисбатан чораларини танқид қилди
Қирғизистонда оммавий ахборот воситалари эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашишда давом этмоқда, дейди ҳуқуқ фаоллари. Бир йил давомида мамлакат ОАВ эркинлиги рейтингида 50 поғонага тушиб кетди.
Бишкек прокуратураси Қирғизистонда журналистик суриштирувлар билан шуғулланувчи ва бошқа маълумотлар билан бир қаторда, Қирғизистондаги коррупция ҳақида бир неча бор хабар берган «Клооп» мустақил ахборот порталига эгалик қилувчи «Клооп Медиа» жамоат фондига қарши даъво қўзғатди. Бу ҳақда 11 сентябр, душанба куни «Чегара билмас мухбирлар» (RSF) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берди. Ҳокимият бу жараён билан мамлакатдаги энг нуфузли ОАВни йўқ қилишга интиляпти, деди «Чегара билмас мухбирлар»нинг Германия бўлими директори Кристиан Миҳр.
«Нашр ёпилиши ҳокимият ўзгаргунга қадар Марказий Осиёда демократик деб ҳисобланган мамлакатда матбуот эркинлигига яна бир зарба бўлади. Даъвони қайтариб олиш керак», - дейди у.
Даъво ўтказилган суриштирувдан сўнг қўзғатилган
Бишкек прокуратураси 22 август куни «Клооп Медиа»га қарши даъво қўзғатди. Маҳкаманинг асосий эътирози жамғарманинг ОАВ сифатида рўйхатдан ўтказилмагани ва ўз уставининг бузилиши, бунда журналистлик фаолияти кўзда тутилмаганлигидир. Қирғизистон қонунчилигида бундай қоидабузарликлар содир бўлган тақдирда оммавий ахборот воситаларини ёпиш имконияти кўзда тутилган, дея қайд этади «Чегара билмас мухбирлар».
Жамғарма раҳбарияти қўйилган айбловларни асоссиз, прокуратуранинг ҳаракатларини эса сиёсий сабабга эга, деб ҳисоблайди. Даъво журналистлар томонидан Жапаровнинг қариндошлари томонидан даромадли лойиҳа – Испаниянинг «Барселона» клуби учун Қирғизистонда футбол академияси қурилиши бўйича шартномалар олингани ҳақидаги суриштируви эълон қилинган куни қўзғатилган. Бир неча кундан кейин Жапаров интервьюда «Клооп» каби ОАВ мамлакатга фақат зарар келтиришини ва ҳеч қандай фойда бермаслигини айтди.
Бир йилда Қирғизистон ОАВ эркинлиги рейтингида 50 поғонага тушиб кетди
«Чегара билмас мухбирлар» ташкилоти таъкидлашича, қўзғатилган иш 2021 йилдан бери давом этаётган матбуот эркинлигининг хавотирли ёмонлашуви бир қисми бўлди. Нисбатан хилма-хил оммавий ахборот воситаларига эга Қирғизистонда танқидий журналистларга босим кучайиб бормоқда, мустақил матбуот назорати ошмоқда ва жамоатчилик танқиди учун майдон тобора чекланмоқда, дейди ҳуқуқ фаоллари. Улар, жумладан, айрим мустақил нашрлар ва журналистлар таъқибга учраганини келтириб ўтган.
Қирғизистон ҳозирда «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида 180 давлат орасидан 122-ўринни эгаллаб турибди. Шу билан бирга, мамлакат йил давомида 50 поғонага пастлади, дея таъкидланади маълумотда.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024