Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Марказий Осиё етакчилари саммитида расмий, ишбилармонлик ва маданий тадбирларда иштирок этди
Душанбе шаҳридаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви доирасида расмий тадбирлар, концерт ҳамда минтақа мамлакатларида ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамда фахрий меҳмон – Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фахрий нишони билан тақдирлаш маросимида иштирок этди.
Фахрий нишон 2021 йилда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашувида таъсис этилган бўлиб, у билан минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида ҳисса қўшган шахслар мукофотланади.
Сўнг етакчилар «Кўҳи Борбад» саройида санъат усталари иштирокидаги «Дўстлик оқшоми» концерт дастурини биргаликда томоша қилдилар.
Фольклор-этнографик жамоалар ва эстрада артистларининг чиқишлари, миллий қўшиқ ва рақслар халқларимиз қардошлиги ва маданий муштараклигининг ёрқин ифодаси бўлди.
Тадбирлар дастури «ЭКСПО Марказий Осиё 2023» кўргазмасига ташриф билан давом этди. У ерда президентларга минтақада ишлаб чиқарилаётган асосий турдаги маҳсулотлар намойиш этилди. Экспозициянинг умумий майдони 1800 квадрат метрдан ортиқ.
Танишув якунида давлат раҳбарлари мутасаддиларга ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш юзасидан аниқ топшириқлар бердилар.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025