Ўзбекистон | 10:34 / 14.09.2023
8056
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди
Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 14 сентябр куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти икки томонлама музокаралар ўтказиши ва бошқа тадбирларда иштирок этиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024