Ўзбекистон | 11:32 / 15.09.2023
8952
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради

15-17 сентябр кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Бугун ва дам олиш кунлари республика барча ҳудудлари бўйича куз учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради

“Ўзгидромет” хабарига кўра, шамол шарқдан эсади, фақат чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб туради, ҳарорат +13...+18 даража атрофида бўлади. Кундуз кунлари эса ҳаво +25...+30 даражагача кўтарилади.

Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида 16-17 сентябр кунлари бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Пойтахтда 15-17 сентябр кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +15...+17 даража, кундуз кунлари +27...+29 даража бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид