Ўзбекистон | 07:12 / 15.09.2023
10751
1 дақиқада ўқилади

«Ўзгидромет» тақдим этадиган об-ҳаво прогнозлари неча фоиз ишончли экани маълум қилинди

“Ўзгидромет”нинг об-ҳаво прогнозлари неча фоиз ишончли экани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” бошқарма бошлиғи Азимжон Нарзуллаев иқлим ўзгариши муаммолари, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари ҳақида маълумот тақдим этди

Соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар натижасида тақдим этилаётган маълумотларнинг оқланиш даражаси:

  • қисқа муддатли об-ҳаво прогнозлари ишончлилиги — 93 фоизни;
  • ўрта муддатли об-ҳаво прогнозлари ишончлилиги  — 90 фоизни;
  • хавфли метеорологик ҳодисалар юзага келиши юзасидан шошилинч ахборотлар ишончлилиги — 97 фоизни ташкил этмоқда.

Жорий йилда Бутунжаҳон метеорологик ташкилоти маълумотлар базасига кунлик об-ҳаво маълумотлари юбориладиган станциялар сони амалдаги 39 тадан 79 тага оширилди. 

“Ўзгидромет” томонидан соҳани модернизация қилиш, кузатувлар тармоғини ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, ходимлар салоҳиятини оширишга йўналтирилган умумий қиймати 19,5 миллион АҚШ доллари бўлган 6 та халқаро грант лойиҳа амалга оширилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид