Қодиров касаллик ҳақидаги миш-мишлар фонида ижтимоий тармоқларда кўриниш берди
17 сентябр, якшанба куни эълон қилинган видеода Рамзан Қодиров ёмғир остида асфалт йўлакда юрганини кўриш мумкин.
Икки ҳафта ичида биринчи марта ижтимоий тармоқларда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи кескин ёмонлашгани ва ҳатто ўлими ҳақидаги миш-мишлар фонида унинг шахсий видеоси пайдо бўлди.
Якшанба куни эълон қилинган видеода Қодиров ёмғир остида асфалт йўлакдан юриб бораётгани акс этган. Иккита видеодан бирида Қодировнинг Грознийдаги қароргоҳига ўхшаш бино акс этган. Гисметео хизмати маълумотларига кўра, якшанба куни Грознийда ҳаво тахминан 16 даража илиқ бўлган, ёмғир ёғган.
«Интернетда ҳақиқатни ёлғондан ажрата олмаган барчага тоза ҳавода сайр қилишни ва ўз фикрларини тартибга солишни қатъий тавсия қиламан», дейилади видео остидаги постда. Бироқ видеонинг ўзида Қодиров мавҳумроқ гапирган, у Қуръон эшитаётганини ва бир неча километр йўл босиб ўтганини айтган.
Бунгача Қодиров билан суратга олиш вақтини аниқлаш мумкин бўлган сўнгги видеолар унинг аккаунтларида ва республика давлат каналида икки ҳафтадан кўпроқ вақт олдин пайдо бўлган эди.
Қодировнинг соғлиғи кескин ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишлар пайшанба куни кечқурун тарқала бошлади: шундай хабарлардан бири мухолифатдаги Чеченистоннинг NIYSO телеграм-каналида пайдо бўлди, у 15 сентябрга ўтар кечаси Қодиров комага тушиб қолгани ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Украина Бош разведка бошқармаси вакили Андрей Юсов ҳам жума куни Қодировнинг аҳволи оғир эканини маълум қилган эди.
Юсовнинг баёнотидан бир неча соат ўтгач, ижтимоий тармоқларда Қодиров ва унинг ёрдамчиси Умар Даудовнинг 10 сониялик видеоси пайдо бўлди, унда Қодиров ўз қариндошлари билан бирга орқадан кўрсатилган. Бу видео қачон олинганини тушунишнинг иложи йўқ.
Якшанба кунигача Қодировнинг ижтимоий тармоқларида, унинг расмий веб-сайтида ва Грозний ЧГТРК сайтида суратга олиш вақтини тасдиқлаш учун фойдаланиш мумкин бўлган сўнгги видеолар 1 сентябр санасига тегишли эди. Видеода Қодиров Грозний таълим марказида ўқув йили бошланиши тадбирида қатнашган.
1 сентябрдан кейин Қодиров долзарб воқеаларга оид видео ва суратларда кўринмади. Унинг каналларида бундай воқеаларга фақат матнли хабарлар орқали изоҳ берилган.
Ижтимоий тармоқларда 8 сентябр куни унинг оиласи билан сайр қилгани ва югураётгани акс этган видео, 9 сентябр куни набираси Юсуф билан суҳбати, 10 сентябр куни онаси билан учрашуви акс этган видео эълон қилинган эди. 12 сентябр куни Чеченистон ҳукумати раҳбари Магомед Даудовнинг олдига борган. Қодиров видеоларнинг бирортасида гапирганини эшитишнинг иложи йўқ. Видеолар олинган вақтни аниқлаш ҳам мушкул.
«Медуза» ёзишича, якшанба куни Қодировнинг телеграм-каналида видео чиққанидан сўнг чечен ҳуқуқ фаоли ва мухолифатчи Абубакар Янгулбоев Қодиров вафот этганини ёзди. У ҳеч қандай далил ва маълумот манбасига ҳавола келтирмаган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистондан ерости қувури орқали Ўзбекистонга бензин ташиган шахслар ушланди
Ўзбекистон | 19:13
-
Apple яна дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади
Жаҳон | 18:36
-
Тухум етиштириш кооперацияси учун 50 миллион доллар йўналтирилади
Ўзбекистон | 18:35
-
Ўзбекистон 2024 йилда газ импортини 2,4 баробарга оширди
Иқтисодиёт | 18:08
Мавзуга оид
15:52 / 01.01.2025
Грозний, 30 йил олдин: катта уруш бошланиши фотосуратлар ва мухбирларнинг хотираларида
19:31 / 30.12.2024
Чеченистонда криптовалюта майнинги билан шуғулланувчилар террорчиларга тенглаштирилади
11:42 / 29.12.2024
Бу Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимига ҳурматсизлик ва суверенитетини инкор қилиш демакдир
19:09 / 28.12.2024