Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 22 сентябрда «Автомобилсиз кун» бўлиб ўтади
Тошкентда 22 сентябр куни «Автомобилсиз кун» бўлиб ўтади. Аҳолига пиёда юриш, велосипед ва жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилади.
22 сентябр куни Ўзбекистонда ҳар йили ўтказиладиган V Европа ҳаракатланиш ҳафталиги доирасида «Автомобилсиз кун» бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Gazeta.
Бу йилги ҳафталикнинг «Энергияни тежаш» мавзуси барқарор шаҳар ҳаракатини рағбатлантиришда энергия самарадорлигининг роли муҳимлигига қаратилган. Европа Иттифоқининг ушбу ташаббуси 39 мамлакатнинг 2000 дан ортиқ шаҳарларини қамраб олган.
«Энергияни тежаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш, энергия хавфсизлигини таъминлаш ва жамоа фаровонлигини ошириш учун муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон транспорт инфратузилмасида энергия самарадорлиги муҳим роль ўйнашини тан олиш барқарор шаҳар ҳаракатланишига йўл очади. Биз биргаликда яшил ва адолатли келажак сари интиляпмиз», — дейди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан.
Мазкур кунда аҳолига экологик тоза транспорт воситаларида ҳаракатланиш, жумладан пиёда юриш, велосипед ва метродан фойдаланиш тавсия этилади.
Мавзуга оид
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026
Пойтахтнинг уч ва Тошкент вилоятининг бир тумани электрсиз қолди
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
18:45 / 27.06.2026