Шолц: XXI асрда ревизионизм ва империализмга ўрин йўқ
Германия канцлери БМТ Бош ассамблеяси олдида сўзлаган нутқида Украинадаги вазиятни тинч ҳал қилиш йўлини топишда жаҳон ҳамжамиятининг иштироки муҳимлигини таъкидлади.
Германия канцлери Олаф Шолц 19 сентябр, сешанба куни кечқурун баёнот бериб: «уруш учун Россия жавобгарлигини унутмаслигимиз керак. Россия президенти эса уни исталган вақтда битта буйруқ билан тугатиши мумкин», деди.
Шу билан бирга, Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушни тугатиши учун «у биз - БМТ давлатлари - ўз тамойилларимизга жиддий риоя қилишимизни тушуниши керак», деб таъкидлади Шолц. «XXI асрда ревизионизм ва империализмга ўрин йўқ», - дея қўшимча қилди у.
Шолц Украинадаги «хаёлий тинч ечимлар» хавфи ҳақида
Германия канцлери, шунингдек, фақат номида «тинчлик» сўзи бўлган «хаёлий тинч ечимлардан» эҳтиёт бўлишга чақирди. «Охир-оқибат, эркинликсиз дунё босқин демакдир. Адолатсиз дунё - диктатура. Москва буни ниҳоят тушуниши керак», - деди у.
Украина уруши бошланганидан бери 19 ой ичида бир қатор давлатлар, жумладан, Бразилия, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони тинчлик режасини ишлаб чиқишга ҳисса қўшишга ҳаракат қилди. Шу тариқа, 2023 йил август ойида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 40 дан ортиқ давлат, жумладан, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Хитой иштирокида ушбу мавзу бўйича саммит бўлиб ўтди.
«Айнан бу уруш бутун дунё бўйлаб чидаб бўлмас оқибатларга олиб келаётгани учун бутун дунё тинч йўл билан ечим излашда иштирок этиши муҳим ва тўғри», деди Шолц. Шу билан бирга, у Украина иродасига зид шартларда тинчлик ўрнатишга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
Мавзуга оид
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024
Исроил БМТга UNRWA фаолияти тақиқлангани ҳақида расман хабар берди
14:50 / 01.11.2024