Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
BRICS давлатлари БМТ ислоҳотини қўллаб-қувватлади
Вазирлар 2024 йилда Россияда BRICS’га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг тўлиқ форматдаги учрашуви ўтказилишини кутаётганини таъкидлади.
BRICS ташқи ишлар вазирлари БМТ Бош ассамблеяси доирасидаги йиғилишда Россиянинг 2024 йил 1 январдан бошланадиган ассоциациядаги раислигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Вазирлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотини, шу жумладан унинг Хавфсизлик кенгашини янада демократик, ваколатли, самарали қилиш ҳамда ҳозирги глобал муаммоларга муносиб жавоб бера олиши мақсадида кенгаш аъзоларининг барча тоифаларида ривожланаётган мамлакатлар вакиллигини ошириш учун кенг қамровли ислоҳотни қўллаб-қувватлади. Бунда, Африка, Осиё ва Лотин Америкасидаги ривожланаётган мамлакатлар, жумладан Бразилия, Ҳиндистон ва ЖАРнинг халқаро ишларда, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, шу жумладан унинг Хавфсизлик кенгашида кўпроқ рол ўйнашга бўлган қонуний интилиши тўғридир, дейилади якуний ҳужжатда.
«Вазирларга Россиянинг 2024 йилда BRICS’га бўлажак раислигига тайёргарликнинг бориши ҳақида маълумот берилди. Бразилия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР Россиянинг 2024 йилда «Адолатли глобал ривожланиш ва хавфсизлик учун кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш» шиори остида BRICS’га раислигини ҳамда Қозон шаҳрида (Россия) XVI BRICS саммити ўтказилишини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди», — дейилади ҳужжатда.
Вазирлар, шунингдек, 2024 йилда Россияда BRICS’га аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг тўлиқ форматдаги учрашуви ўтказилишини кутаётганини таъкидлади.