Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маркетплейслар бўйича биринчи халқаро конференция Тошкентда бўлиб ўтади
Конференция Тошкентда 30 сентябр ва 1 октябр кунлари Uzum Market миллий маркетплейси қўллаб-қувватлашида бўлиб ўтади. Тадбирда Республика Рақамли технологиялар вазирлиги ва Uzum Market миллий маркетплейси вакиллари, Жаҳон банки, хорижий e-commerce платформалари вакиллари ва ўз бизнесини маркетплейсда муваффақиятли ривожлантираётган тадбиркорлар иштирок этади.
— Онлайн савдони ривожлантириш бутун мамлакат иқтисодий ўсиши учун муҳим омиллардан бири, — дейди Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос. — Uzum Market каби миллий майдончалар нафақат минглаб иш ўринларини яратибгина қолмай, балки ўзбекистонликларга ўз бизнесларини ривожлантириш учун улкан инфратузилма яратмоқда. Биз мамлакатимизда электрон тижорат соҳасига катта қизиқиш билдирмоқдамиз ва рақамли хизматларни ривожлантириш ва улардан фаол фойдаланиш учун тадбиркорларни ва, албатта, уларнинг мижозларини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.
— Электрон тижорат Ўзбекистон сотувчиларига маҳаллий бозорда савдо ҳажмини кенгайтириш ва халқаро истеъмолчиларга чегаралар ва географик тўсиқларни енгиб ўтишда ёрдам бериши мумкин, — Жаҳон банкининг EGATE (Elevating Global Access Through E-commerce) электрон тижоратни ривожлантириш дастури раҳбари Чю Ниу таъкидлайди, — Электрон тижорат – бу ҳамма – аёллар, ёшлар ва ногиронлар учун юқори малакали ва кўп вақт талаб қиладиган иш ўринларини яратадиган восита. Ушбу конференция бу жараёнга муҳим ҳисса қўшади. Жаҳон банки жамоаси ушбу тадбирда халқаро маърузачиларнинг иштирок этишига кўмаклашади.
— Бугунги кунда Uzum Market’да 6 мингдан зиёд тадбиркор ва компания ўз бизнесини ривожлантирмоқда — бу биз платформа сифатида қўллаб-қувватлашга интилаётган улкан ҳамжамият, — дейди Uzum Market миллий маркетплейсининг бош директори Илшат Хаметов. — Тажриба ва энг яхши амалиётларни баҳам кўриш ва бутун дунё бўйлаб бизнинг соҳамиз қандай ривожланаётганини кўриш энди бошлаганлар ва тажрибали сотувчилар учун муҳим ўсиш воситасидир.
— Биз учун сотувчилар тажриба алмашишлари ва бугунги кунда маркетплейс таклиф этаётган воситалар ҳақидаги сўнгги янгиликларни биринчи қўлдан билиб олишлари мумкин бўлган платформа яратиш муҳим, — дейди Ўзбекистондаги Селлерлар уюшмаси асосчиси Екатерина Рашидова. — Конференцияда бугун мамлакатимизда ва ундан ташқарида электрон тижоратни ривожлантираётган барчани йиғишга муваффақ бўлганимиздан хурсандмиз. Ва, албатта, бу бир йил ичида Ўзбекистонда маркетплейс сўзининг синонимига айланган Uzum Market’нинг қўллаб-қувватлаши туфайли амалга оширилди.
Конференция ҳақида батафсил: https://sellerclub.uz/
Реклама
Мавзуга оид
15:00 / 15.04.2026
Uzum Market'да — Бозордан арзонроқ
15:00 / 15.11.2025
Uzum Market бир қатор товарлар учун комиссияни 1 фоизгача пасайтиради
17:00 / 11.07.2025
“Бир ярим йилда 28 та топшириш пункти очилди”: Uzum Market тармоғи тез ўсиш даврини бошдан кечирмоқда
11:00 / 07.05.2025