Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон авиакомпанияси Деҳли ва Тошкент ўртасидаги парвозлар жадвалига қўшилди
Шу пайтгача Тошкент ва Деҳли ўртасида парвозлар Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан ҳафтасига 6 марта бажарилаётган эди. Эндиликда мазкур ҳаво қатновлари сони ҳафтасига 10 мартага етди.
Ҳиндистоннинг энг йирик авиаташувчиларидан бири - IndiGo компанияси Деҳлидан Тошкентга парвозлар амалга ошира бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Авиакомпаниянинг А-320NEO русумли самолёти Деҳли вақти билан соат 20:50 да (Тошкент вақти билан соат 20:20) мамлакат пойтахти сари ҳавога кўтарилди. Бу IndiGo’нинг 31-халқаро йўналиши бўлди. Авиакомпания самолётлари икки йирик шаҳар ўртасида ҳафтасига тўрт марта парвоз қилади.
Тошкент ва Деҳли ўртасида йўлга қўйилган янги ҳаво қатнови муносабати билан Ҳиндистон пойтахтидаги Индира Ганди халқаро аэропортида бўлиб ўтган расмий маросимда икки мамлакат ўртасида сўнгги йилларда барча йўналишларда, жумладан, фуқаро авиацияси соҳасида ўзаро ҳамкорлик изчил ривож топаётгани қайд этилди.
Шу пайтгача Тошкент ва Деҳли ўртасидаги парвозлар Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан ҳафтасига 6 марта бажарилаётган эди. Эндиликда мазкур ҳаво қатновлари сони ҳафтасига 10 мартага етди.
Август ойида “Ўзавиация” агентлиги томонидан IndiGo авиакомпаниясига Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича А-320NEO ва А-321NEO самолётларида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилган.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026