Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ва Мексика орқали АҚШга юборишни ваъда қилган яна бир шахс ушланди
У 16 000 доллар эвазига Туркия ва Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш учун виза расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 7 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Самарқанд вилоятида Туркия ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ж.Т. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, уни 16 000 АҚШ доллари эвазига Туркия ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:07
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45