Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оролдаги артемия цисталарини йиғиш учун квоталар E-auksion орқали берилади
Квоталарни E-auksion орқали сотишдан келиб тушган маблағларнинг камида 50 фоизи Мўйноқ тумани ва қолган қисми бошқа туманлардаги экологик муаммоларни ҳал этишга йўналтирилади.
“Орол денгизидаги артемия цисталарини йиғиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб, Орол денгизидаги артемия цисталарини йиғиш учун квоталар E-auksion электрон савдо платформаси орқали берилади.
E-auksion электрон савдо платформасида онлайн-аукционни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган E-auksion электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида низом асосида амалга оширилади.
Белгиланишича:
- Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан артемия цисталарини йиғишга доир рухсатнома берилади;
- Орол денгизидаги артемия цисталарини йиғиш ишлари календар йилининг 16 июл–31 март муддатларида амалга оширилади;
- ҳар йили апрел–май ойларида Орол денгизининг акваторияси қирғоғида артемия цисталарининг захира миқдори аниқланади;
- Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан артемия цистасини йиғишга доир квота тасдиқланади.
Белгилаб ўтилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг маҳаллий бюджетига артемия цисталарини йиғиш учун квоталарни E-auksion электрон савдо платформасида онлайн-аукцион орқали сотишдан келиб тушган маблағларнинг камида 50 фоизи Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ тумани ва қолган қисми бошқа туманлардаги экологик муаммоларни ҳал этишга йўналтирилади.
Мавзуга оид
17:30 / 25.03.2026
Қўштепа, Орол, Роғун ва сув танқислиги – вазир билан суҳбат
22:24 / 04.04.2025
Самарқандда Марказий Осиё Иқлим форуми ўз ишини бошлади
15:03 / 15.03.2025
Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади
16:25 / 08.02.2025